Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олди бердида $ аралашган холат

14:50 / 18.05.2023 | Ibrohim | 557

Ассалому алайкум! Бир дўстимдан 5.5 млнга товар олишга келишдим ва уйимга товарни олиб келган пайт ўзим улгуриб келолмадим ва уйдагиларимга 500$ бериб юборишни тайинладим. Дўстимга эса эртасигаёқ курс фарқини бериши кераклигини тайинладим. Қанча бўлади деди мен эса ўша кунги курс бўйича 125000 сўм бўларкан деди. Эртасидан бошлаб хозирги кунгача бир неча марта сўрадим ана мана деб чўзиб юрибди. Орадан 2 ойдан ошиқ вақт ўтди. Доллар хам анча кўтарилди. Агар қарзини берса ўша кунги курс бўйича хисоб китоб қилсам бўладими? Масалан хозирги курсда 175000 бериши керак экан. Шундай вазиятда қандай йўл тутсам тўғри бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша кунда сизлар келишган курсда 5.5 млн сўм неча долларга тўғри келган бўлса, ўшани айирасиз, қолган доллар уни бўйнида қарз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat