Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Меросга оид уч савол

00:00 / 01.08.2012 | eski savollar | 2087
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Ҳовлини сотиб укам билан алоҳида-алоҳида жой олмоқчи эдик. Сабаби укам уйланадиган жой масаласи қийинроқ, шунинг учун мақсад меҳр-оқибат кўтарилмасдан жой масаласини ҳал қилиш.Отамнинг қабрлари тўла нур бўлсин, охиратлари обод бўлсин. Отамни 2 турмушлари бўлган, 1 турмушдан 2 киз ва 2 ўғил, онам вафотларидан кейин 2 турмушдан 2 қиз ва 1 ўғил бор. Катта акамни уйлантириб 2 хонали дом олиб чиқариб, кейин мени уйлантирганлар. Икки фарзандли бўлганимда аёлим автоҳалокатга учраб вафот этди. Уч ойдан сўнг акам қазо килди, ундан 2 фарзанд қолди. Такдир экан акамнинг аёлига уйландим.Ҳозирда 4 қиз ва 2 ўғил қолганмиз.Биринчи саволим отам 1 турмушдаги қизларига бирига 1 хонали уй олиб берганлар. Яна бирига зарур бўлгандан ўша пайтдаги бир хона уйни пулини берган эканлар ва “бўлди сенларнинг ҳақларинг узилди”, деб айтган эканлар. Шу икки катта опамни мерос талаб қилишга хаққи борми? Иккинчи саволим: Ҳовли 100 000 ақш долларига баҳоланяпти, уни қай тариқа бўлинади? Учинчи саволим: Агар сингилларим рози бўлса, уларнинг ҳаққини озгина айлантириб кейинрок берсам бўладими? Гуноҳ булмайдими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Тириклик пайтида берилган нарса совға бўлади, мерос эмас. Катта опанинг ҳаққи бор.2. Уч ўғил ва тўрт қиз экансизлар. Ҳар бир ўғилга йигирма мингдан, тўрт қизга ўн мингдан тегади.3. Рози бўлишса, ўзларининг иши.

Топ рейтинг www.uz Openstat