Ассалому алайкум! Мени ҳар куни ичадиган дорим бор. Докторлар буюрган. Эрталаб соат 9да кейин соат 11да кейин соат 13да кунига 3 марта ичаман. Бу дорилар гармонал дорилар бўлиб шунақа тартибда ичиш керак экан. Ҳаммасини бир вақтда ичиб бўлмайди. Рўза тутган кунларим ичсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Дори ичиш рўзани бузади. Сиз шифокорга мурожаат қилиб рўзада дориларингиз қабул вақтини кечки пайтга кўчириб беришини сўранг. Валлоҳу аълам!