Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насия савдо

11:40 / 25.07.2023 | Zikrullo | 1408

Ассалому алайкум! Мен насия савдога маиший техника берадиган магазинда ишлайман. Маиший техникани аниқ муддатга, санасини келишиб берилади. Шартномада тўлов графиги, тўлов санаси, агар олдиндан тўлов олинса у ҳам киритилади. СҲунингдек шартномага сотувчини ҳуқуқ мажбуриятлари, харидорни ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўловни пластик карталаридан қандай услубда ечилиши ҳам киритилади. Шунингдек ҳозирда мижозлар ёлғончи бўлиб кетганлиги учун фақат телефонларни сотиб юбориб, тўламай қўйишидан хавфсираб коробкаси гаровга олиб қолинади, Шартномада маҳсулотлар харидор томонидан тўлиқ тўланмагунча компания мулки деган банд ҳам бор. МУддатидан ўтиб кетса ҳам ойлаб, йиллаб ўтса ҳам пения умуман қўшилмайди. Шартномада мени шубхалантирган ҳолатлар қуйидагилар: 1)Шартномада агар мижоз маҳсулотни муддатидан олдин тўлиқ ёпса шартнома қийматини сотувчи томонидан чегирма қилинади деган банди борлигидир.2) шартномада шунингдек мижоз толовни 2 ёки 3 ой ёки ундан кўп кечиктирса суд органлари орқали фақат шартнома бўйича қарздорликни ундириш юзасидан ариза киритиш банди ҳам мавжуд.3) мижозларни тахминан ярмидан кўпи ўз вақтида толамийди, 10 ёки 15 фоизи ойдан-ойга ўткизиб тўлиди, шунинг учун базан жуда кўп муаммо қилган мижозларни оз қисмини тўлов санасини (компанияни махсус пул ечиш дастури бор) программамиз орқали ой бош қисмига ўзгартириб қўямиз. Бу ҳолат муаммо қилиб доимий вақтида тўламайдиган мижозларга қилинади. Бази мижозлар ўзи хоҳлаб тўлов санасини ўзгартиради, БУнда ҳамма ойларни тўлов санаси бир хил ўзгаради. Савол 1) шартномадаги олдиндан ёпса чегирма қилиш жоизми? агар жоиз болмаса шартномадан шу бандни олиб ташласак жоиз бўлами? 2) муаммоли мижозларга ёки мижоз хоҳиши билан программамиздан толов санасини ўзгартиришимиз жоизми? Лекин шартномада ўша тузилган пайтдаги сана қолади. Муддатидан олдин ёпилса мулк эгаси сотувчи чегирма қилиб бериш жоизми? Бунақа мижозлар кам лекин. Мен оилалиман. Шундай жойда ишлашим шаран жоизми? Шуни 2 кун олдин билдим. Юрагимга ғашлик тушиб қолди. Аллоҳ рози бўлсин. Аллоҳ илмларизни зиёда қилсин


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Бундай шарт қўйиш жоиз эмас. Аммо сотувчи ўз ихтиёри билан тақсит савдосида муддатдан аввал тўлов қилинса чегирма қилиб бериши жоиз.

2). Пулни шартномада кўрсатилган тўлов санасидан аввал ечиб олмасангиз жоиз.

3). Юқорида “Шартномада маҳсулотлар харидор томонидан тўлиқ тўланмагунча компания мулки деган банд ҳам бор” деб ёзибсиз. Бу савдо моҳиятига зид банд. Бундай банд билан қилинган муомала савдо бўлмайди. Шартномангизга бирор аҳли илмга кўрсатиб, тўғирлатиб олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat