Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари. Савол: Иккинчи аёлни масжидда никоҳлаш пайтида домланинг ўзи бўлган, яъни никоҳланувчилар (1 эркак ва 1 аёл) ва домла (1 эркак). Никоҳ дурустми? (Никоҳланувчилар гувоҳлар бўлиши шартлигини билмаганлар) Никоҳ дуруст бўлмаса, нима қилиш керак?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Никоҳ дуруст эмас. Чунки гувоҳ шариат белгилагандан кам. Бошқатдан никоҳланиш керак.