Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда айрим солиҳалар ижтимоий тармоқларда исмларида ўзларини исмини қўймасдан бошқа солиҳ кишиларни исмини қўяпти. Бир таниш синглим ҳам ўзини исмини қўймасдан бошқа ўғил бола исмини қўйган сабаби қиз бола исмида бўлса бошқа ўғил болалар личкасига ўтиб ортиқча ёзмаслиги учун яъни тинчгина юриш учун лекин ўша танишим манбаларда Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга тақлид қилувчи эркакларни ва эркакларга тақлид қилувчи аёлларни лаънатладилар (Бухорий, Абу Довуд ривояти). Ва бошқа ҳадисларда келганидек ўзимни ўғил болага ўхшатиб қўймаяпманми бу ишим тўғрими деб иккиланяпти. Агарда ўғил болалар безовта қилмасин деб эмас отаси, акаси қариндошими ёки ўзининг кимидир айтгани учун солиҳлар исмини ёзиб кирсачи бу ҳолатда қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Фитнадан сақланиш учун шундай қилиш мумкин. Афзали эса ўз ҳисобларини яширишлари ва фақат аёллардан иборат гуруҳларда бўлишларидир. Шуниси шубҳадан узоқроқ. Валлоҳу аълам!