Ассалому алайкум! Бир акамизнинг оёғининг чиначағи ёрилиб кeтаябди. Докторга учрашса дори-дармон билан бирга сувга тeккизманг дeбди. Таҳоратда оёғини ювса ёриқ чуқурлашиб кeтар экан. Бинт билан боғланмаган, чунки боғласа пояфзали сиғмайди. Мазкур ҳолатда таҳоратда, оёқни ювишда қандай чора кўриш кeрак? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Намозхон ва ишончли табиб сув теказишдан қайтарган бўлса, икки қўлини ҳўллаб, ювадиган жойининг ҳамма ёғини масҳ қилиб чиқади. Агар у ҳам зарар қиладиган бўлса, юпқа пайпоқ кийиб, пайпоқнинг устидан масҳ қилади. Валлоҳу аълам!