Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шундай иш қилса бўладими?

02:50 / 19.05.2023 | Sabina | 470

Ассалому алайкум! Қабристон ёнига қурилган бинога Қуръон оятларини қабрдагиларга савоб бориши учун мослама ўрнатиб қўйса савоб борадими? Иморатга ўрнатилган мосламадан Аллоҳнинг оятлари тиловат қилиниб турса савоб борадими? Ёки фақат инсоннинг тиловати етиб борадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ишдан маййитларга манфаат йўқ. Ўқимоқчи бўлса бир инсон ўзи жонли тиловат қилсин. Қолаверса бу иш ўша ерда ишлаётган ёки ўтаётган одамларни Аллоҳнинг қуйидаги оятига хилоф иш қилиб қўйишларига сабаб бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло "Аъроф" сурасида марҳамат қилади:

 وَإِذَا قُرِىءَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُواْ لَهُ وَأَنصِتُواْ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ۝

204. Қачон Қуръон тиловат қилинса, унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд, раҳм қилинсангиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat