Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Садақа, эҳсон ҳақида

02:40 / 19.05.2023 | Муаттар | 452

Ассалому алайкум! Акам менга атаб эҳсон ёки садақами хуллас, шунақа ниятда пул ажратган экан, ўша пулни синглимга бериб қўйинг деб онамга берибди. Лекин онам у пулни менга бермади. Сен учун кўп пул сарфлаганман, бу пулни ўзим ишлатаман, деди. Майли, менга ўша пулни бермаслигига розиман, аммо онам бу пулни ишлатса, гуноҳкор бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рози бўлган бўлсангиз гуноҳкор бўлмайди. Онангизнинг сиздаги ҳақлари жуда улуғ. Кичиклигингизда сиздан меҳрини, вақтини, меҳнатини, молини, бутун ёшлигини қизғанмаган. Энди сиз ундан бир ҳадяни қизғаняпсиз.
Баҳз ибн Ҳакиймдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади: 
«Эй Аллоҳнинг Расули! Кимга яхшилик қилай?» дедим.
«Онангга», дедилар.
«Кимга яхшилик қилай?» дедим.
«Онангга», дедилар.
«Кимга яхшилик қилай?» дедим.
«Онангга», дедилар.
«Кимга яхшилик қилай?» дедим.
«Отангга», дедилар. Сўнгра яқинларга ва яна яқинларга», дедилар».
Шарҳ: Бу жуда ҳам машҳур ҳадис. Кўпчилигимиз биламиз. Мана шу ҳадисдан уламолар онанинг ҳаққи отаникидан кўра уч баравар кўп, деган хулосани ҳам чиқаришган. Ота-она, албатта, ҳар бир фарзанд учун улуғ зотлар. Лекин онанинг тутган ўрни алоҳида таъкидланади.
Чунки она фарзандга ҳомиладор бўлгандан бошлаб унинг машаққатини тортади. 9 ой қорнида кўтариб юради. Ҳомиладорликнинг қанчалик қийин кечишини ҳар бир ақли бор одам яхши билади. Фақат фарзанд учун фидокорлиги туфайлигина она ўша машаққатларни кўтаради. Шунинг учун онанинг фарзанддаги ҳақи алоҳида улуғ бўлади.
Сўнгра ҳар бир фарзанднинг туғилиши қанчалик оғир машаққат эканлигини ҳам ҳамма яхши билади. Туғиш дарди ўлимни бўйинга олиш билан баробар эканини ҳамма яхши билади. Шунинг учун онанинг фарзанддаги ҳақи алоҳида улуғ бўлади.
Кейин уни эмизиб, ювиб, тараб, катта қилиш ҳам қанчалик улкан меҳнат эканлигини ҳам ҳамма яхши билади. Бу машаққатли меҳнатни ҳам фақат онагина яхшилаб адо эта олади. Шунинг учун онанинг фарзанддаги ҳақи алоҳида улуғ бўлади.
Ана шунинг учун ҳам уч марта онангга яхшилик қил деган гапдан сўнг тўртинчи мартада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўровчига «отангга» деб жавоб бердилар ва улардан кейинги яқинларга – яқин қариндошларга ҳаммаларига ота-онага яхшилик қилгандан кейин қилинавер экан.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Олим кишидан одамлар билан қандай муомала қилиш ҳақида сўраб ўрганиш кераклиги.
2. Фарзанд учун анг аввало онага яхшилик қилиш зарурлиги.
3. Онанинг ҳақи отаникидан уч марта зиёд экани.
4. Онадан кейин яхшилик қилишга энг сазовор шахс ота экани.
5. Ота-онадан кейин яқин қариндошларга яхшилик қилиш кераклиги. Уларнинг яқинлик даражасига қараб яхшиликка ҳақлари ҳам тартибга солинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat