Ассаламу алайкум! Мен сизлардан жуда кўп китоблар ҳақида сўраганим учун узр, биз Россияда “hilal” дастурига янги китоблар юкланганлигини билдик, лекин сотиб олиб бўлмаяпти. Уларни юклаб олмоқчи бўлсак “Призашло ошибка” деган ёзув чиқаяпти. Уларнинг электрон почтасига бу ҳақида ёзсак, жавоб беришмаяпти. Илтимос шу нарсага ўзларингиз қаттиқроқ турсангизлар.
Ва алайкум ассалом! «Hilal» ҳамда «E-Hilol Reader» дастурлари ҳали тўлиқ ишга тушурилмаган. Ҳозирча икки дастур ҳам «Beta» версия ҳисобланади. Ҳозирда баъзи текширув тестлари ўтказиилмоқда. Сиздан илтимос ушби дастурни бошқа қурулмада ҳам ишлатиб кўринг. Чунки бу дастур жуда кўпчилик одамларда нормал ҳолатда ишлаяпти. Мактубингиз сайт мутасадди ҳодимларига етказилди. Ушбу сўровингиз бўйича чоралар кўриб чиқилади. Тез орада муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Илмга бўлган рағбатингиз зиёда бўлсин. Администратор.