Ассалому алайкум! Мен шахарда тайёрланаман сув ўчканлиги туфайли қўшниникидан 10 л бакалашкага дўстим қўлини тиқиб сув олиб келган. Мен бошқа иложини тополмаганим туфайли шу сувдан таҳорат учун ишлатдим. Таҳоратим сахих бўлдими?
– Ва алайкум ассалом! Қўлни сувга солишнинг зарари йўқ. Қўл нажосатдан пок бўлса бас. Дўстингизнинг қўли ҳам нажосатдан пок бўлса ўша сув билан қилган таҳоратингиз дуруст бўлган. Валлоҳу аълам!