Ассалому алайкум! Мен Россия давлатида ишлеман Аллоҳга хамдлар бўлсин намозни ўқимиз. Шеригим бир кун намозга чиқмади нима ўқимаяпсан деб сўрасам гох-гохида озгинадан сийдигим оқиб қолятканга ўхшаяпти қўрқяпман деди мен шамолаган бўсенг кўп ювма қоғоз билан тозалаб тахорат олавер дедим шунде қиса бўладими ёки натўғри маслахат бердимми?
– Ва алайкум ассалом! Бу баданга ёки кийимга нажосат тегиш-тегмаслигига боғлиқ. Агар қуюқ нажосат 2,975 грамдан кўп миқдорда баданга ёки кийимга тарқаса уни сув билан ювиш шарт. Суюқ нажосат пиёланинг кетичалик миқдордан кўп баданга ёки кийимга тарқаса уни ювиш шарт. Буларни ювмай намоз ўқиса намоз дуруст бўлмайди.
“Кифоя” китобида қуйидагича келади:
Ундан (оғир нажосатдан) дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир.
Ушбу миқдоргача бўлган оғир нажосат теккан кийим ила намоз ўқиса жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан бунга рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2,975 грамм.
Игнанинг учига ўхшаб сачраган пешоб ҳеч нарса эмас.
Бундан сақланиш мушкулдир. Аммо пешоб шу шаклда оқмайдиган сувга тушса, у сув нажас ҳисобланади.
Қассобга теккан қон ҳам афв қилинади. Шунингдек, нажосатга теккан пашшанинг асари ҳам, эшак ва сигирнинг тезаги ҳам.
Кўчада сачрайдиган лой ҳам, агар нажосат аниқ бўлмаса, афв қилинади. Валлоҳу аълам!