Массаж ҳақида бир-бирига яқин мавзу бўлгани учун бир йўла 2 та саволни биттада йўлламоқдаман.
1.Укам ойимларни масссаж қилиб бўлиб, деворга қўли билан тегиб қўяди. "Нимага унақа қиласан?" десам, касаллари ўтиб қолмаслиги учун шунақа қилиш керак экан, деган жавобни олдим.
2. Ўғлим шифохонага қатнаб массаж олмоқда. Массажчи аёл билан ойимларни ҳам массаж қилиб қўйишлигини гаплашгандик. У аёл: "Катталарни массаж қилмайман, юклари ўтиб қолади" деди. Бу гаплар асослими? Қимматли вақтингизни олганим учун узр.