Ассалому алайкум! Кечанинг учдан бир қисмида Аллоҳ таоло биринчи осмонга тушиб, таҳажжуд намозини ўқиб, дуо қилган одамга нима сўраса ўшани беришини эшитганман. Бу гап ростми? Рост бўлса у вақт соат неччида келади?
Ва алайкум ассалом! У гап рост. Лекин Аллоҳ таолонинг дунё осмонига тушиши кайфияти номаълум бўлган ишлардандир. Қуёш ботганидан то бомдод вақти киргунича бўлган вақтни учга бўлинади. Валлоҳу аълам.