Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пардоз масаласи

15:25 / 03 январь | Sirojiddin | 1665

Ассалому алайкум! Яқинда уйландим. Аёлимни пардоз қилиб кўчага чиқишини тақиқласам онам сен аралашма аёлларни масаласи бу сени ишинг бўлмасин гуноҳи бўлса мен жавобгарман дедилар. Лекин мен бу ҳолатдан норозиман. Аёлим кўчада пардозланган ҳолатда юришини хоҳламайман. Бундай ҳолатда нима қилсак бўлади? Ота онамга қандай жавоб берсам бўлади? Ота онамга қаршилик қилиш нотўғри лекин аёлим кўчага чиқганда пардоз қилиши ҳам нотоғрику? 1. Бу ҳолатда нима қилсам бўлади 2. Ота онамга қандай жавоб берсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пардоз бу юзни зийнатлаш бўлиб, номаҳрамларни ўзига жалб қилади. Бундай ишлар муслимага асло ярашмайди. Онангизни бундай дейишга ҳаққи йўқ. Гуноҳини бўйнимга оламан дейиши бекор. Ўша ишни қилган ҳам шунга ундаган ҳам гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat