Ассалому алайкум! Намозни бошлаганимга 3 йил бўлди, бошлаганимдан сўнг 2 йил ўкидим ва охирги 1 йилда, систит касаллигим борлиги туфайли намозларимни ўқий олмайапман. Лекин гап шундаки, деярли ўша (намозни бошлаган) пайтимдан бери шайтон тинмай васваса қилади. Унинг ўйлатаётган хаёллари умуман бемани бўлсада, мени чуқур ўйлантирйапти, "диндан чиқдимми ёки йўкми" деган маънода. Мисол учун, баъзида бирор жойга қарамоқчи, ўгирилмоқчи ёки шунга ўхшаш хатти-харакат қилмоқчи бўлсам (бирор бир сабаб билан ва баъзида бе максад), шайтон, "шу ерга қарасанг ёки харакатлансанг кофир бўласан, диндан чиқасан" каби гапларни айтади ва энг ачинарлиси шундаки, мен ўша ерга тезда кўзим кетиб қолади худди атайин қарагандай, (харакатлангандай) бўламан, лекин тўғриси, диндан чиқишни хохламайман, Аллоҳ яккаю ягона илох эканлигига ва пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг элчиси эканликларига гувохлик бераман. Мен диндан чиққаним йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Диндан чиқмагансиз. Бундай ҳаёллар қуруқ васвасадан бошқа нарса эмас. Уларга парво қилмаслик керак. Валлоҳу аълам!
Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/671