Ҳазрат Товба қилдим, менга айтишдики агар сен кўксингни ерга қойиб уҳласанг яни, кроватингда коксингни ерга қаратиб уҳласанг бу дўзаҳийлар шундай уҳлашади деди. Мен шу гапизга исбот далил Расулуллоҳ ҳадисларидан борми десам ҳанузгача менга исбот келтрмади. лекин гапида озиникини мақуллаябди. Яна чап тарафа қараб ётиб бўлмайди деди. Яна икки қўлни бошини орқасига қўйиб керилиб уҳлаб бўлмайди деди. Шу гаплар ростми? Рост бўлса товба қилайлик ва бу ишлар бошқа қилмайман. Фақат одам уйқисида чап-ўнг ёки пастга қараб ётиб қолсачи? Раҳмат
УХЛАШ ОДОБЛАРИ ВА ДУОСИ ҲАҚИДА
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий алайҳиссалом:
«Қачон ётоғингдан жой олмоқчи бўлсанг, намозга қиладиганингдек таҳорат қил. Сўнг ўнг томонинг ила ёнбошла ва;
«Эй Аллоҳим, Сенга нафсимни таслим қилдим. Сенга ишимни топширдим. Сенга рағбат қилиб, Ўзингдан қўрқиб, ўзимни паноҳингга олдим. Сенинг Ўзингдан ўзга паноҳ ҳам, нажот ҳам йўқ. Нозил қилган китобингга ва юборган набийингга иймон келтирдим, дегин. Агар ўша тунингда ўлсанг, фитрат(Ислом)да ўласан. Бас, уларни охири айтган нарсанг қилгин», дедилар.
«Эслаб олай, юборган Расулинггамиди?» дедим.«Йўқ. Юборган набийингга», дедилар».
Бу ривоятда мусулмон одамнинг уйқуга ётиш одоблари ва уйқудан олдин ўқиладиган дуолардан бир намунаси келтирилмоқда.Ушбу ҳадиси шарифдан қуйидаги фойдаларни оламиз;-Уйқуга ётишдан олдин намозга таҳорат қилгандек, таҳорат қилиб ётиш. Агар таҳорати бўлса, ўшанинг ўзи кифоя қилади.
-Уйқуга ўнг ёнбоши ила ётиш.
-Уйқуга ётишда махсус дуолардан бирини ўқиб ётиш.
-Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган дуоларнинг бирор сўзини ҳам алмаштирмай ўзи қандоқ бўлса, худди шундоқ қилиб ўқиш.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий алайҳиссалом қачон кечаси жойларига ётсалар, қўлларини юзлари остига қўяр ва:
«Аллоҳмуума бисмика аҳъя ва амуту», дер эдилар. Қачон уйғонсалар:
«Алҳамду лиллаҳиллази аҳъянаа баъда маа аматанаа ва илайҳин нушуур», дер эдилар».
Бу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар;
-Уйқуга ўнг ёнбош ила ётиш билан бирга ўнг қўлни ўнг юзнинг остига қўйиб ётиш кераклиги.
-Уйқуга ётаётганда ўқиладиган ушбу ривоятда келган дуонинг маъноси «Эй Аллоҳим, Сенинг исминги ила тирилурман ва ўлурман» деганидир.
-Уйқудан уйғонганда ўқиладиган ушбу ривоятда келган дуонинг маъноси «Бизни ўлдирганидан кейин яна тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва қайта тирилиб тўпланиш ҳам Унинг Ўзигадир» деганидир.
-Ушбу дуони ўқишни кўпчилик одат қилганидан биз ҳам унга алоҳида эътибор бердик ва сиз муҳтарамлардан ким ҳозиргача бу борадаги бирор дуони ёд олмаган бўлса, шуни ёд олиб ҳар куни уйғонганда ўқишга одат қилишни тавсия қиламиз. Шунда Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига амал қилинган бўлади.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади«Набий алайҳиссалом:
«Сиздан бирингиз қачон тўшагига ётмоқчи бўлса, аввал изори ила тўшагини қоқиб ташласин. Сўнгра:
«Бисмика Роббии, вазаъту жанбии ва бика арфаъуҳу. Ин амсакта нафсии, фарҳамҳаа. Ва ин арсалтаҳаа, фаҳфазҳаа, бимаа таҳфазу биҳи ибадакас Солиҳийн», десин», дедилар».
Ушбу ҳадиси шарифдан икки муҳим нарсани ўрганамиз;
-Ётишдан олдин ётоқ жойни текшириб, яхшилаб олиб ётиш. Бу ишда бепарволик қилмаслик. Чукни жойга турли ҳашоратлар кириб олган бўлиши ёки душманлар бирор зарарли нарсалар қўйган бўлиши мумкин.
Уйқуга ётаётганда ўқиладиган ушбу ривоятда келган дуонинг маъноси «Роббим, Сенинг исминг ила ёнбошимни қўйдим. Ва Сен ила уни кўтарурман. Агар жонимини ушблаб қоладиган бўлсанг, уни раҳмат қилгин. Агар уни қўйиб юборадиган бўлсанг, солиҳ бандларингни муҳофаза қиладиган нарсан ила ун иҳам муҳофаза қилгин» деганидир.
Ушбу дуони ўқишни кўпчилик одат қилганидан биз ҳам унга алоҳида эътибор бердик ва сиз муҳтарамлардан ким ҳозиргача бу борадаги бирор дуони ёд олмаган бўлса, шуни ёд олиб ҳар куни уйғонганда ўқишга одат қилишни тавсия қиламиз. Шунда Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларига амал қилинган бўлади.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Фотима тегирмондан қўли озор кўрганидан шикоятда эди. У Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳузурларига ходим сўраб борди. У зотни топмасдан гапни Оишага айтди. У келганларида у зотга хабар берди. У зот бизникига келдилар. Биз ётиб олган эдик. Мен тура бошладим. Шунда у зот, маконингни лозим тут, дедиларда орамизга ўтирдилар. У зотнинг қадамлари совуғини кўксимда ҳис қилдим. Кейин У зот:
«Мен сизларга ходимдан кўра яхшироқ нарсанинг хабарини берайми? Қачон тўшакларингиздан жой олганлирингизда ёки ётар жойингизни эгаллаганингизда, ўттиз уч марта такбир айтинглар. Ўттиз уч марта тасбиҳ айтинглар. Ўттиз уч марта ҳамд айтинглар. Бу иккингиз учун ходимдан яхшидир», дедилар».
Турмуш машаққатларидан қийналган кишилар уйқуга ётишдан олдин ихлос ила Аллоҳу Акбар, Субҳаналлоҳ ва Алҳамду лиллаҳи сўзларини маълум адад зикр қилиб ётса, Аллоҳ унинг оғирини енгил қилар экан.
Албатта, ният билан қилинган зикр фойдасиз бўлмаслиги аниқ. Аммо уйқудан олдин қилинадиган зикр алоҳида аҳамият касб этишидан Пайғамбар алайҳиссалом ҳазрати Али ва Фотима онамиз Розияллоҳу анҳумоларнинг олдиларига кечаси келиб бўлса ҳам бу нарсани ўргатиб кетганлар.
Тофха ибн Қайс Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ўпка касали туфайли масжидда қорнимни ерга бериб ётган эдим. Биров мени оёғи билан туртиб:«Бундоқ ётишни Аллоҳ ёмон кўради», деди.
Назар солиб қарасам, Расулуллоҳ алайҳиссалом эканлар».
Ушбу ҳадиси шарифда васф қилинган ҳолда ётиб бўлмайди. Энг яхши ётиш ўнг ёнбош ила ётиш. Чап ёнбош билан ёки чалқанча ётса ҳам бўлади. Чунки бундоқ ётиш наҳий қилинмаган.
Али ибн Шайбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий алайҳиссалом:
«Ким соябони йўқ уйнинг устида тонг отдирса, батаҳқиқ, ундан зимма холи бўлади», дедилар».
Бундан очиқ ҳавода, уйнинг устида ухламоқ мумкин эмаслиги аён бўлади. Чунки бундоқ ҳолда ухлаган киши турли хавф-хатарларга ўзини топширган бўлади. Уларнинг энг оддийси уйқусираб томдан тушиб кетиши ҳеч гап эмас.
Умуман олганда ухламоқчи бўлган уйқу пайтдаги ҳолатни ҳисобга олиб барча эҳтиёт чораларини кўрмоғи яхши бўлади.
Термизийнинг лафзи:
«Набий алайҳиссалом киши атрофи ўралмаган сатҳда ухлашдан наҳий қилдилар».
Албатта, атрофи ўралмаган баланд жой, хусусан том устида ухлаш хавфлидир. Ухлаб қолган одам уйқусида билмай ўша сатҳдан йиқилиб нобуд ёки мажруҳ бўлиши мумкин. Ёки турли зарарли нарсалар атрофи ўралмаган сатҳга кириб келиб ухлаб ётган кишига зарар етказиши мумкин.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий алайҳиссалом:«Ким ётар жойига ётганда Аллоҳни зикр қилмаса, албатта, бу унинг учун қиёмат куни ҳасрат бўлади», дедилар».
Учтасинини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Шунинг учун ҳам, албатта, ётар пайтда Аллоҳ таолонинг зикрини қилиб, махсус дуоларни ўқиб ётмоқ керак.