Ассаламу алайкум! Мен университетта ўқийман ва 2та ишда ишлайман. 1-ишим кундузи. Кундузги ишимдан чиқиб ўқишимга кетаман. Кечки сменда ўқийман. Ва ўқишдан кейин чиқиб 2 соат ухлаб тунги ишимга келаман ва эрталабгача ишлиман. Мени тунги ишимдаги вазифам бутун дўконни бошқариш ва ишларини қилиш шу жумладан харидорларга ҳам хизмат кўрсатиш ва дўкон ишларини қилиш. Жуда кам ухлаганим сабабли. Тундаги ишимда 2-3 соат ухлаб оламан лекин харидорлар келса уйгониб хизмат кўрсатаман. Ҳаммаси яхши эди. Энди мана яқиндан сен бу ишингда 2-3 соат ухлаб иш берувчини ҳаққини еяпсан. Сен ҳаром ризқ топяпсан деб ичимдан бир овоз қийнаяпти. Бу ҳол 3 ойдан бери давом этиб келяпти. Саволим шу эдики 1) Бу пулларимдан садақа эхсонлар қилганман энди булар қабул эмасми? 2) 3 ойдан бери ойлик оламан энди бировни ҳаққини еган бўлсам қандай адо қилсам бўлади, докон эгасига қайтариб беролмиман чунки бу катта ташкилот ва дўкон тармоқлари кўп. ёки бу топган пулларим менга ҳалол бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Иш вақтини уйқу билан ўтказиш иш берувчининг ҳақига хиёнатдир. Ўша миқдорича олинган ойлик ҳалол бўлмайди. Сиз иш жойингиздаги раҳбарингиз билан шу масалани гаплашиб келишиб олинг. Ҳолатингизни тушунтиринг. Мижозлар бўлмаган пайтда ухлаб олишингизга рухсат беришса оладиган ойлигингиз ҳам ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!