Ассалому алайкум! Азиз устозлар, олий ўқув юртларида ўқитувчиларнинг дарс вақтида дарс ўтиб бергани учун талабаларнинг ўз хохиши билан берадиган пули ҳалолми ёки ҳаром? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. Агар ҳамма ўз маошига, яшашга қаноат қилганида эди ҳеч кимга юзи сарғаймас, ҳалолини ҳаром қилмаган бўлар эди. Агар ўқитувчи ўзининг вазифасига кирмайдиган ҳолда қўшимча вақтда дарс берса, жоиз. Валлоҳу аълам!