Ассалому алайкум! Хозирги кунда қурулиш сохасида битирилаётган объект (бино иншаот, йўл, кўприк ва хоказолар)ларни давлатга сотишда бажарилмаган бир неча ишлар олинади, албатта бу ишлар қурилиш сифатига юқори таъсири бўлмасада, лекин маълум бир миқдорида зарари мавжуд. Ушбу амалда бажарилмасдан давлатдан олинаётган пулларнинг хукми, умуман бу ишларнинг хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Буюртма қилинган кўринишдан ва сифатдан паст қилиб топширса ва буни яширса олган пули ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!