Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отага оқ бўлиш

19:59 / 19.05.2023 | Комилжон Хамзаев | 565

Ассалому алайкум! Мени 18 ёшли турмушга чиқмаган қизим бор, мени қиз фарзандим битта. Лекин уни онаси динни ва тарбияни яхши билмагани учун қизим кўпроқ онага тортди. Отангни ҳурмат қилгин деб кўп марта айтишимга қарамасдан мени барча маслаҳатларимга умуман қулоқ солмайди, нафақат мени, балки мени онамлар ва бошқа қариндошларимизни ҳам гапларига қулоқ солмайди. Шунга қарамасдан балки ўқиса кўзи очилар, келажакда бахтли бўлишига кўмак бўлар деб Тошкентдаги қиммат чет эл университетига ўқишга киргизиб пулини тўляпман. Лекин қизим мени бу ҳаракатларимни умуман қадрига етмади, барибир арзимаган насиҳатларимга юзини буради ёки менга қупол гапиради... 2022 йил август ойида насиҳат қилсам қўпол жавоб билан мени жеркиб берди ва мен уни қулидан ушладим, шунда у мени юзимга бир неча марта урди. Қизим отага қўл кўтарма, бу жуда катта гунох, оқ бўлиб қоласан деган гапимга қулоқ солмади ва кечирим ҳам сўрамади, лекин мен кечирдим ва яна бир марта шунака қулоқсиз бўлсанг мен сендан воз кечаман дедим. Хўп деди, лекин умуман ўзгармади. Декабрь ойида университетдаги янги йил байрамига жудаям ёмон равишда буяниб борган, қизим нега бунчалик буяндинг, сендан бошқа хеч ким бунчалик буянмаган десам - мен билан ишингиз бўлмасин, мен вояга етганман ва билганимни қиламан деб қўпол жавоб берди. Мен унга отани беҳурмат қилиш ва отага қўпол муносабатда бўлиш ҳақида ҳадисларни интернетдан копия қилиб юбордим, у эса мен буларни ўқимайман деб ўчириб ташлади. Бундан 10 кун олдин у жуда қўполлашди, мен қизим нега мени жеркиб гапирасан десам мени юзимга бир неча марта урди. Ўшанда мен унга овоз чиқариб уни оқ қилганимни айтдим, оқ қилганимни уни онаси ҳам эшитди, лекин қизига - дарров отангдан кечирим сўрагин, отасиз сен хеч ким бўласан ва келажак тақдиринг куйиб кетади демади. Мана 10 кун ўтдики қизимдан умуман садо чиқгани йўқ. Кечирим ҳам сўрагани йўқ, салом ҳам бергани йўқ. Мен қизимни менга оқ бўлиб қолмасин деб унга кўп марта насиҳатлар қилдим, қизим оқ бўлиб қолмагин деб кўп марта огоҳлантирдим хам, лекин оқ қилганимдан кейин у ҳатто пинагини ҳам бузмасдан бемалол ҳеч нарса бўлмагандай юрибди. Жуда кўп марталаб уни кечириб келяпман, лекин у бирор марта ҳам ўзига хулоса қилгани йўқ, гўёки у нима хохласа қилади ва ота уни дунёга келишига айбдордек уни қули бўлиши керак... Шу сабабли мен энди уни ҳеч қачон кечирмоқчи эмасман, чунки бирорта насиҳатимга қулоқ солмаган ва ўзгармасдан келяпти, гўёки у оқ бўлишни истаб юргандек. Ҳурматли илм эгалари ва устозлар, мени йўлим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги ҳолга келгунча анча тарбияни қўлдан берибсиз. Энди бирон солиҳа аёлга шогирд қилиб беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat