Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Токсикоз давридаги қийинчилик

12:59 / 17.01.2021 | Samiyya | 2389

Ассалому алайкум! Аёл ҳомиладорликда токсикози жуда оғир кечиб, эрининг уйида ҳеч нима еёлмай қолди. Ҳатто шу даражага етдики, очликдан силласи қуриб, ўрнидан тура олмай қолди ва касалхонада даволаниб чиқди. Аммо ҳеч қанча вақт ўтмай яна шу аҳвол такрорланди. Лекин ота уйига борса аҳволи анча ўнгланиб, иштаҳаси очилади. Бошига тушмаган одам учун бу ҳолат худди баҳонага ўхшайди. Аммо бу баҳона эмас, айни ҳақиқат. Аёлнинг ўзи ҳам бундан жуда хижолатда. Ўзини мажбурлаб овқатланишга кўп бор уриниб кўрди. Кун-у тун кўнгил айниши сабаб барибир еёлмаяпти. Аҳволи оғирлашиб қолганда ота уйига кетишга мажбур бўляпти. Аёл тўғри йўл тутяптими? Эр вақтинчалик сабр қилиб туриши жоизми ёки аёл оч-наҳор сабр қилиб ўтиравериши керакми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда эр тўғри тушиниши керак. Бу туғиладиган бола учунам керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat