Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром пулга очилган ишхонада ишлаш

16:44 / 20.12.2023 | Абдухолиқ | 1205

Ассалому алайкум! Бунга ӯхшаш савол-жавоблардан ӯқиб чиқдим. Лекин бу ҳолатда озгина фарқ борлиги учун савол беришга қарор қилдим. Ҳаромдан топилган пулга очилган мебел ишлаб чиқариш цехи бор. Шу цехда усталар ишлашади. Цех томонидан: ускуналар, буюртма олиш, ишлаб чиқариш маҳсулотлари, озиқ-овқат. Усталардан меҳнат. Цехнинг харожотлари ҳамда усталар маоши, еб ичиши мижозлар буюртмаларидан тушган фойдадан. Саволлар қуйидагилар: 1. Шу ишлаб чиқариш цехида намоз ӯқишнинг, ишлашнинг ва шу цехдан еб-ичишнинг ҳукмлари қандай? 2. Бу ерда олдинги олган ойлик ва еган луқмалари нима бӯлади? 3. Агар шу цехдан олган маошидан уста бошқа тижорат очган бӯлса, буни ҳукми қандай? Агар ҳаром бӯладиган бӯлса қандай йӯл тутиш керак? 4. Бу сехдан ойлик олмасдан, емасдан, ҳунар ӯрганиш мумкинми? Ёки ҳаром пул билан очилган сехни ривожига ҳисса қӯшган бӯладими? 6. Бошқа одам ҳаром пулларга очилган шу ва шунга ӯхшаш тижоратга буюртма олиб бериши ёки бошқа хизмат кӯрсатиши мумкинми? (Албатта ҳақ эвазига)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало ўша корхона ҳақиқатдан ҳам ҳаром пулга очилганми ёки йўқми ҳамда у айнан қай йўл билан келган пул эканини аниқлаб, ўрганиб чиқиш керак. Сиз ҳаром деб ўйлаётган нарса аслида ҳаром бўлмай чиқиши ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Агар ҳақиқатан ҳаром бўлган тақдирда у ерда сармоянинг ҳаромлигини билиб туриб ишлаш ва ойлик олиш дуруст эмас. Билмай ишлаб юрган бўлса ўша билган куниёқ тўхташи керак. Унгача олган ойлиги ҳаром дейилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat