Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касб билан боғлиқ.

09:10 / 20.05.2023 | Bekzod | 441

Ассалому алайкум! Мен келажакда кинорежиссиёр бўлишни ният қилябман(албатта барчага яхши томонлама манфаатли бўладиган филмларни ишлаш ниятим бор). Қизиқишим бор, талантим ҳам йўқ демайман. Шу ишни режа қилишимдан олдин, илм аҳли билан маслаҳатлашишни лозим деб ўйладим. Динимиз бу ҳақида нима дейди? Шу касб билан шуғулланиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Исломда, “Динда яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар” деган қоида айтилган. Ҳар бир инсон ўз ишини шунга солиб кўриши керак. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни нарсангизни ҳам кимлардир яхши мақсадда ва кимлардир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, юқоридагига тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса унга бу нарсани қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat