Ассалому алайкум! Мен ўзим Фарғона вилоятиданман. Қибрай туманида муқим яшайман. Ота-она ва қариндошларни зиёрат қилиш учун борилганда мен мусофир хукмида бўлиб намозларни қаср қилиб ўқийманми ёки муқим киши холатидами? Борган вақтимда ота-онам билан бирга тураман яъни мени ўзимни шахсий уйим йўқ.
– Ва алайкум ассалом! Фарғонада шахсий уйингиз бўлмаса, у ерда 15 кеча-кундуздан кам вақт туришни ният қилиб борсангиз мусофир ҳисобланасиз ва намозларни қаср ўқийсиз. Валлоҳу аълам!