Ассалому алайкум! 1.университетда намоз ўқишимга тўғри келади.оёқ отси сирпанчик.жой намоз йиғилиб қолади сажда қилаётганда оёқни тўғирлашда.шу сабаб оёғимни сал кўтариб олиб тўғирласам оёғимни,базан икки оёғим ҳам кўтаришимга тўғри келади.жой намоз оёғим билан тўдаланиб келишини билганимда.намозим бузилмайдими.саждада 2 оёғим ҳам ерда туради.бошида сал кўтарилиши мумкин.2.кечқурун туриб қазо намозлари бор киши таҳажжуд ўқигани яхшими ёки қазолариними.3.қазоси ҳам каффорат рўза ҳам бор киши аввал қайси бирини тутиши керак.аввал берилган саволлар бўлса узр
– Ва алайкум ассалом! 1). Жойнамозни зарурат туфайли оёқ билан тўғриласа намоз бузилмайди. Сажданинг аввалида оёқ бироз кўтарилиб сўнгра дарҳол ерга туширилса зарари йўқ.
2). Қазоларини ўқигани яхши. Таҳажжудга турганингизда қазоларингизни ўқисангиз қазо ўқиган билан бирга кечани намозда ўтказган савобини ҳам оласиз. Витрни имкон борича охири ўқинг.
3). Аввал қазони тутади сўнгра каффоротни тутади. Валлоҳу аълам!