Ассалому алайкум! Яқинда онам оғир бетоб бўлиб қолдилар. Шунда тузалиб кетсалар бир жонлиқ сўйиб эҳсон қиламиз деб назр қигандик. Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ шифо берди. Энди жонлиқ сўймоқчимиз, шунинг ўрнига шу пулни бирон эҳтиёжманд оилага эҳсон қилсак ҳам буладими?
– Ва алайкум ассалом! Жонлиқни сўйишингиз шарт. Ўзингиз ва оилангиздан бирортаси ҳам емасдан фақир-мискинларга тарқатиб юборишингиз керак. Валлоҳу аълам!