Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол иш

19:00 / 20.05.2023 | Sardor | 531

Ассалому алайкум! Мен ресторан ошхона соҳасида ишлаб келганман ҳозирда ишсизман ллоҳ кечирсин билмаганман ҳидоятдан узоқ бўлган вақтларимда ароқ ва шунга ўхшаш ҳаром қилинган нарсалар сотиладиган жойда ҳам ишлаб юрганман. Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ ҳидоят қилди ундай жойларда ишламаябман бошқа соҳаларда йўлимни топишим қийинт бўлаябди. Шунга ароқ сигарет шунга ўхшаш нарсалар сотилмайди ҳам жойлардан иш чиқаябди лекин ҳозир деярли ҳамма жойда товуқ ва калабаса аралашган таомлар бор товуқ қандай сўйилган қандай покланган калабаса ҳалолми билмайман рестаран бошқарувчиларидан ҳалол маҳсулотлар ишлатасизми хаммаси ҳалолми десам ха ҳалол дейишади. Ўзимча ўйлайман ҳалол дегани билан менга улар ўзлари ҳақида ёмон маълумот бермайдику битта ишчи деб ўзларини айбини очиб ёмон отлиқ қилишмайдику дейман шу нарсаларни ўйлаб ишлай олмаябман нима қилай маслаҳат берсангизлар қарзга ҳам кириб қолдим мен ҳам тирикчилик қилишим керакку. Менга маҳсулотларимиз ҳаммаси ҳалол деган жойда ишласам мободо ёлғон гувоҳлик берган бўлса мени ишлаб топган пулларимни ҳукми қандай бўлади ўзи товуқ ва калабаса сотиладиган ресторанларда ишласам бўладими қийналиб қолдим?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол деб хабар беришса у ерда ишлашингиз мумкин. Ойлигингиз ҳаром бўлиб қолмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat