Ассалому алайкум! Эр ҳотин ўртасига бир талоқ тушиб қолганидан кейин 4 ойдан кейин ярашиб қайта никох ўқитмай туриб яқинлик қилиб қўйса бу зинога кирадими? Ва агар зинога қўл уриб қўйишган бўлса, каттиқ пушаймонда иккаласиям, қайта никох ўқитишган хозир. Ўша қилган гунохини яни зинони каффорати борми? Пул садақа қивориш кереми?
– Ва алайкум ассалом! Ражъий талоқ қўйилган аёлга идда чиққанидан кейин яқинлик қилган бўлса ёки боин талоқ қилинган аёлга қайта никоҳ ўқитмай туриб яқинлик қилган бўлса бу зинодир. Унинг каффороти йўқ. Тавба қилиши ва истиғфор айтиши лозим. Валлоҳу аълам!