- Ва алайкум ассалом! Ўриб олган ювмайди деган масала африкалик аёлларни соч турмаги каби бўлиши керак. Одатда улар ўта майда қилиб сочнинг остигача ўриб олишади. Умму Салама онамиз эри билан Хабашистондаликларида хабаш аёлларининг соч ўришларидан ўрганиб сочларини шундай ўрадиган бўлганлар. Эри вафот топиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг соч ўримларини кўриб “Сиз сочингиз остига сув етказсангиз кифоя қилади” деганлар. Чунки у сочни ўриш учун ҳам ёзиш учун ҳам узоқ вақт кетади. Валлоҳу аълам!