Ассалому алайкум! Чет элга чиқиб дам олиб келиш, биз шерикларимиза билан келиша олмадик шу масалани, дам олиб келайлик десам исроф бўлади диди. Алхамдулилах 5 махал намоз ўқимиза, закот берамиза, рўза тутамиза, савдода ишлимиза, намозлани ўз вақтида ўқимиза, шуча ишлимиза азгина дам олайлик десам исроф дийди. Динимизда шу масалага нима дейди?
– Ва алайкум ассалом! Ҳалолдан топиб ҳалолга сарфлаш жоиз. Дам олиш ҳам ҳалол шароитда бўлса шариат тарафидан қаршилик йўқ. Агар дўстингиз сафарга кетадиган маблағни эҳсон қилишга, муҳтожларга ёрдам беришга ишлатайлик деган бўлса, эҳсон инсоннинг ихтиёрий, савоб умидида қиладиган амали унга мажбурланилмайди, инсон тақвоси иймонидан келиб чиқиб қилади. Қанча кўп қилса қанча ҳақлиларини топиб берса шунда ажри савоби ҳам кўп бўлади. Валлоҳу аълам!