Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жин

08:51 / 10.07.2015 | Gunohkor banda97 Bahodirov | 5866

Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг жинлар мавзусига оид савол-жавобларини ўқиб савол пайдо бўлди. У киши жин чалган кишиларни даволаш керак деганлар. Лекин шу жин чалган кишиларни ўқийдиганларнинг ва орқасидан фойда оладиган кишиларни қоралаганлар. Жин чалган кишиларни қорилар ўқиганда жин билан мулоқотга чиқишар экан. “Нега бу одамга тегаяпсан, исминг нима, мақсадинг нима” кабилардир. Шундай дейиш мумкинми? Жин чалган кишиларни ўқиш мумкинми? У ерда Ҳазратимиз “жинкаш” атамасини қўллаб кетибдилар. Шу “жинкаш” атамасига изоҳ берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Устозимиз ўзларининг “Ҳадис ва Ҳаёт” китобларининг “Тиб ва Дам” жузъида руқия оятларни ўқиш тўғрисида кўплаб ҳадисларни келтирганлар. “Жинкаш”дан мурод “момоларим” , “боболарим” ёки “одамларим” деб жинлар билан алоқа қилувчиларни назарда тутганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat