Ассалому алайкум! Даъват қилиш ҳар бир мусулмонга фарзи айнми ёки фақат имомларга фарзи кифоями?
Ва алайкум ассалом! Ҳар кимнинг илмий даражаси ва ҳолатига қараб турлича бўлади. Фақат имомларга фарз дейилиши нотўғридир. Аллоҳ таоло Қуръон каримда бу умматнинг фазлини баён қилиб:
كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَلَوْ آمَنَ أَهْلُ الْكِتَابِ لَكَانَ خَيْرًا لَّهُم مِّنْهُمُ الْمُؤْمِنُونَ وَأَكْثَرُهُمُ الْفَاسِقُونَ
110. Одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Маъруфга буюрасиз ва мункардан қайтарасиз ҳамда Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон келтирганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Улардан мўминлари бор. Кўплари фосиқлардир. (Оли Имрон сураси). Ҳар бир нарсани ўз услуби ва шартлари бўлганидек даъват қилишни ҳам услуб ва шартлари бор. Буни ҳам ўрганиб олиш керак. Чунки қош қўяман деб кўзини ўйиб олиш ҳолатига тушиб қолмаслик керак. Валлоҳу аълам!