Ассалому алайкум! Жума кунги суннатларнинг бари аёлларга ҳам тегишлими гарчи улар масжидга бормасалар ҳам? Жума куни ғусл қилишни пайшанба куни пешиндан кейин жума учун деб ният қилса ҳам бўладими ёки фақат жума кунини ўзида қилиниши керакми?
– Ва алайкум ассалом! Аёллар жума намозига ҳозир бўлмаганлари сабабли бу кунда ғусл улар учун суннат эмас. Эркаклар пайшанба куни ёки жума куни тонгга яқин вақтда ғусл қилсалар ҳам суннатни бажарган бўлаверадилар. Чунки бу билан жума намози учун бадан поклиги ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам!