Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақида

17:12 / 22.05.2023 | Asilbek | 471

Ассалому алайкум! Мени бирнарса ўйлантириб қўйди. Биламизки Аллоҳ гапиради ва ўзининг улуғлигига хос гапиради жисмлик сифатлардан пок деймиз. Энди Иншаалоҳ жаннатта Аллоҳни эшитамиз, энди Аллоҳнинг овози ҳақида этиқодимиз қандай бўлиши керак. Масалан инсонларнинг овози ҳарқилку шу манода.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло мутакаллим, яъни гапирувчи зотдир. Ҳарф ва овоз - ҳодис, яъни йўқдан бор қилинган нарсалардир. Шундай экан, Аллоҳ таоло ҳарф ва овоз ила гапиради деб эътиқод қилиш мумкин эмас. Аксинча, У зот ҳарф ва овоз воситасиз гапиради. Хулоса: Аллоҳ таоло калом сифатига эга. Ушбу сифат ҳарф ҳам эмас овоз ҳам эмас. Чунки ҳарф ва овоз ҳодисдир. Ҳодис нарса эса Аллоҳнинг зотида қоим бўлиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat