Ассалому алайкум! Бизни Университетда ҳозирда 4+2 яъни 4 кун ўқиш 2 кун амалиёт ўқув тизими жорий қилинган. Бунда биз 4 кун ўқиб 2 кун амалийит ўташ учун ўз яшаш жойларимизга кетамиз. Шу қатори мен ҳам ҳар ҳафта якшанба куни уйимга кетиб чоршанба куни қайтиб келаман. Чоршанба куни эрталаб соат 6 бўлмасдан сал олдинроқ такси кеб уйимиздан об кетади ва соат 8 -9 ларда квартирамга келамиз. Йўлга чиққан пайтим ҳали вақти кирмаган бўлади манзилимга келгунимча эса вақти чиқиб кетган бўлади.Йўлда ўқишни эса имкони йўқ. Ойим менга йўлга, сафарга чиқадиган одам намоз вақти кирмасдан олдинроқ ўқиб олсаям бўлади дедилар. Шундай қилсам бўладими менам. Чоршанба кунлари намозимни қандай ўқишим мумкин илтимос маслаҳат беринглар
– Ва алайкум ассалом! Онангиз нотўғри айтибди. Бундай ҳукм йўқ. Намоз вақти кирмасидан аввал ўқилса зиммадан адо бўлмайди. Вақти киргач қайтадан ўқиш фарз. Сиз машинани намоз учун тўхтатиш чорасини кўринг ёки янада эртароқ йўлга чиқиб намозни манзилда ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!