Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл қилиш

22:22 / 22.05.2023 | Maftuna | 504

Ассалому алайкум! Аёл кишининг хайзи тугагач ғусл қилмасидан аввал эри билан яқинлик қилиши мумкинми ёки ғусл қилиб сўнг яқинлик қилиши керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савол: Кўпчилик аёлларда қон кўриш одати ўн кундан кам бўлади. Қон тўхтагач, қонни кетказиб, бир йўла яқинликдан кейин ғусл қилса бўладими?
Жавоб: Одат қони ўн кундан кам бўлиб, тўхтаганда яқинлик ҳалол бўлиши учун икки нарса шартдир. Шу иккиси топилмаса яқинлик ҳалол бўлмайди.
1. Ғусл қилиши.
2. Зиммасига намоз фарз бўлиши.
Кўпчилик намознинг зиммасига фарз бўлишини ғусл ва такбири таҳрима сиғадиган вақт ўтиши билан белгилайдилар. Аслида эса, аёл кишининг қони бирор намознинг охирги вақтидан ғусл ва фақат такбири таҳрима сиғадиган (яъни ўша вақтдаги намознинг тўлиқ сиғадиган вақти қолган бўлиши шарт эмас) вақт қолган бўлса, ўша вақтнинг намози унинг зиммасига вожиб бўлади. Гарчи ғусл қилиб келиб, такбири увлони айтганидан кейиноқ намоз вақти чиқиб кетсада, зиммасига қазоси лозим бўлади. Агар намоз вақтининг охирида тўхтасаю, лекин намоз вақти чиқиб кетгунича, ғусл қилиб, такбирга қулоқ қоқишга улгурадиган вақт қолмаган бўлса, ўша намоз унинг зиммасига вожиб бўлмайди ва қазосини ўқиш ҳам зарур бўлмайди. Масалан: Пешин вақтидан ғусл ва такбири таҳрима сиғадиган вақт қолганда ҳайздан пок бўлинса, пешин намози унинг зиммасига фарз бўлади ва қазосини ўқиши лозимдир. Яқинлик ҳам ҳалол бўлади. Агар ўшанчалик вақт қолмаган бўлганда қон тўхтаса, пешин зиммасига вожиб бўлмайди. Асрнинг аввалида пок бўлди. Ғусл қилса, ғусл қилиши билан яқинлик ҳалол бўлади.
Агар ғусл қилмаса, аср вақти чиқиб, шом вақти кирмагунича яқинлик ҳалол бўлмайди. Агар яқинлик қилса, ҳайз ҳолатида яқинлик қилганликка ҳукм қилинади. Чунки намознинг зиммага вожиб бўлишида охирги вақт эътиборга олинади. Шунинг учун бир аёл пешин вақти кирганидан кейин намозни адо қилмай охирги вақтда қон кўриб қолса, пешинннинг қазоси зиммасига лозим бўлмайди.

اعْلَمْ أَنَّهُ إذَا انْقَطَعَ دَمُ الْحَائِضِ لِأَقَلَّ مِنْ عَشْرَةٍ وَكَانَ لِتَمَامِ عَادَتِهَا فَإِنَّهُ لَا يَحِلُّ وَطْؤُهَا إلَّا بَعْدَ الِاغْتِسَالِ أَوْ التَّيَمُّمِ بِشَرْطِهِ كَمَا مَرَّ ؛ لِأَنَّهَا صَارَتْ طَاهِرَةً حَقِيقَةً أَوْ بَعْدَ أَنْ تَصِيرَ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا ، وَذَلِكَ بِأَنْ يَنْقَطِعَ وَيَمْضِيَ عَلَيْهَا أَدْنَى وَقْتِ صَلَاةٍ مِنْ آخِرِهِ ، وَهُوَ قَدْرُ مَا يَسَعُ الْغُسْلَ وَاللُّبْسَ وَالتَّحْرِيمَةَ ، سَوَاءٌ كَانَ الِانْقِطَاعُ قَبْلَ الْوَقْتِ أَوْ فِي أَوَّلِهِ أَوْ قُبَيْلَ آخِرِهِ بِهَذَا الْقَدْرِ ؛ فَإِذَا انْقَطَعَ قَبْلَ الظُّهْرِ مَثَلًا أَوْ فِي أَوَّلِ وَقْتِهِ لَا يَحِلُّ وَطْؤُهَا حَتَّى يَدْخُلَ وَقْتُ الْعَصْرِ ؛ لِأَنَّهَا لَمَّا مَضَى عَلَيْهَا مِنْ آخِرِ الْوَقْتِ ذَلِكَ الْقَدْرُ صَارَتْ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا ؛ لِأَنَّ الْمُعْتَبَرَ فِي الْوُجُوبِ آخِرُ الْوَقْتِ ، وَإِذَا صَارَتْ الصَّلَاةُ دَيْنًا فِي ذِمَّتِهَا صَارَتْ طَاهِرَةً حُكْمًا ؛ لِأَنَّهَا لَا تَجِبُ فِي الذِّمَّةِ إلَّا بَعْدَ الْحُكْمِ عَلَيْهَا بِالطَّهَارَةِ 

Билингки, агар ғусл қони одат бўйича ўн кундан озида тўхтаса, ғусл қилмасдан (сув топилмаганда эса) таяммум қилмасдан яқинлик қилиш ҳалол бўлмайди. Ғусл қилгач, пок бўлади. Ёки бир намоз зиммасига вожиб бўлгандан кейин пок бўлади. У ғусл қилиб кийиниш ва такбир айтиш миқдорича бўлган вақтдир. Хоҳ қон намоз вақтининг аввалида тўхтаган бўлсин, хоҳ шунча миқдор қолганда бўлсин. Чунки намознинг охирги вақтидан шунча миқдор қолганда қон тўхтаса, намоз зиммасига вожиб бўлади. Масалан: пешиндан аввал ёки пешиннинг авалги вақтида қон тўхтаса, ғусл қиласа, то аср вақти кирмагунича яқинлик ҳалол бўлмайди. аср вақти киргач пешиннинг қазоси зиммасига вожиб бўлиб, ғусл қилмасада яқинлик ҳалол бўлаверади. Чунки пешиннинг охирги вақтидан ғусл, кийиниш, такбир айтиш миқдорича вақт ўтганди, намоз зиммасига вожиб бўлди. Намознинг зиммага вожиб бўлишида охирги вақт эътиборга олинади. Намоз зиммасига вожиб бўлиши билан ҳукман покка айланади. Чунки намоз ҳукман пок бўлгандан кейин зиммасига вожиб бўлади. (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat