Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Кафел терадиган уста мижоз билан бозорга кафел олгани боради. Бозордаги сотувчилар уста билан олдиндан келишиб, яъни харидор олиб келсангиз квадратига маълум миқдордан пул чиқариб бераман, деса (харидорга кафелни бозор нархида беради) ва шу чиқариб берган пулни уста олса бўладими? Раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Алдов ва ёлғон аралашмаса бўлади. Мисол учун бозорда ундан яхши мол бўла туриб, ўз танишиникини яхши дейиши ва шунга ўхшашлар.