Ассалому алайкум! Мен яқинда қиз фарзандли бўлдим.Ушбу учун ақиқа қилмоқчи эдим. Ақиқани майдароқ қилиб қўй сўйиб ўзим фаолият юритадиган ишхонамда ўтказсам бўладими ёки барча қариндош, қўшни, қудаларни чақириб қилганим яхшими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Асосий мақсад жонлиқ сўйиш. Қолганини хоҳлаганингиздек тасарруф қилишингиз мумкин. Ақийқадан мақсад ўша сўйиш холос. Валлоҳу аълам!