Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шеригимизнинг закоти

12:45 / 17.04.2020 | F | 1323

Ассалому алайкум! Биз 3 киши шерикликда дўкон сотиб олгандик. 30000$га. (ҳар биримиз 10.000$ дан пул берганмиз) 3 йил ишладик, лекин охирги йиллари 1 шеригимиз ичкиликка берилиб кетти, қанча гапирсак ҳам тўғирланмади. Охири ишга ҳам келмай қўйди. Лекин биз 2 киши ишлаяпмиз 1 йилдан ошди. У шеригимиз билан ҳали лекин дўкон учун берган 10.000$ пулинг бафурча гаплашиб келишиб олмадик. Менимча энди у ишламаса керак. Шунда мен ва 2-шеригим закот бераётганда 3-шеригимизга берадиган 10.000$, бизнинг бўйнимизда қарз бўлиб Закот суммасидан айириладими ёки унинг (10.000$) алоқаси йўқми? Шуни ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизлар ҳозирги кунда ўртада ҳар бир кишининг улуши қанча эканлигини аниқ қилиб олишларингиз керак. Иш бошлагандаги тикилган пул эътиборли эмас, айнан закот чиқарадиган кунингиздаги молингизни ҳисоблайсиз. Ҳар ким ўзининг ҳиссасидан чиқаради, бировникидан бошқаси чиқармайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat