Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ажрашган аёлга закот бериш ҳақида

00:00 / 12.07.2010 | eski savollar | 1937

Ҳурматли шайҳ ҳазратлари, закот беришда бир масалага ойдинлик беришингизни сўрайман. Маҳалламизда бир аёл 3 яшар қизини ўзи тарбиялайди. Эри билан ажрашган. Шу аёлга закот берса бўладими етим қизчани ҳаққи деб? Бу саволни бераётганим сабаби "Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан иқтибос келтираман: Аллоҳ таоло: «Албатта, садақалар фақирлар, мискинлар, унда ишловчилар, қалблари улфат қилинадиганлар, қуллар, қарздорлар, Аллоҳнинг йўлида ва ватангадо учундир. Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ ўта билувчи ва ўта ҳикматли Зотдир», деган (Тавба, 60).
Шарҳ: Ушбу ояти каримада мусулмонларнинг молларидан чиқарилган закотни олишга кимлар ҳақдор экани аниқ баён қилинмоқда. Шунга кўра, зикр қилинган саккиз тоифа закотга ҳақдор ҳисобланади, уларга бирорта бошқа тоифани қўшиб ҳам бўлмайди, бу тоифалардан бирортасини камайтириб ҳам бўлмайди. Бу ишни Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олгандир.  Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу ишга дахл қила олмаганлар ва қилмаганлар ҳам.
Иқтибос тугади. Шу ерда етимлар закот олувчи қаторида кўрсатилмаган. Яна бир масала, отаси қамалиб кетган бўлса, шу отанинг фарзанди отаси то озодликка чиққунча етим ҳисобланадими ёки йўқми? Илтимос саволимга жавоб берсез. Рамазон ойига ҳам 1 ой вақт қолди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ассалому алайкум! 1. Етим бўлишнинг ўзи билан закотга ҳақдор бўлмайди. Камбағал бўлиши керак. Сиз айтган қўшни аёл камбағал бўлса, закотни берсангиз бўлади.

2. Отаси ўлган ва воятга етмаган болалар етим бўладилар. Бошқалар етим дейилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat