Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат бузуладими?

10:51 / 23.09.2018 | Xayrulloh | 3372
Ассалому алайкум! Устозлар, биз, устамиз. Мих, болға ва шунга ўхшаш бармоқларга ва танамизни юзаларини тилиши мумкин бўлган нарсалар билан ишлаймиз. Гоҳида озгина шикастлансак бир тирноқ-танга ҳажмича жойга қон элламаса ҳам, бошқа жисмларга тегиб кетади. Савол: 1) шунақа вазиятда жароҳатланган жойни озгина беҳаракат қўйиб қонни қатириб оламан ва намоз вақти келганда намозимни ўқийвераман. Шу ишим тўғрими? 2). Агар қон танадан тахоратни аниқ кетказадиган даражада чиса истинжо қилиш ҳам фарз бўлдими, ёки фақат тахоратни ўзи янгиланадими? 3). Агар қон танга катталигича ёйилмасаю чиққан буғдой донидай қон бошқа жисмга тегиб ўша жисмда ҳам асорат қолдирса тахорат синадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Қон жойидан чиқиб ювиш керак бўладиган жойга тошса таҳорат кетади. Бу ҳолатда истонжо шарт эмас. Тошмайдиган миқдорини уламолар “Қўлига зирапча ёки игна кирганда қон чиқиб, атрофга ёйилмаган бўлса таҳорат кетмайди” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat