Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳад ва таъзир жазоларини фарқлар

00:00 / 21.04.2007 | eski savollar | 2992

Ассалому Алайкум муҳтарам ҳазрат! Илтимос мани қуйидаги саволимга жавоб берсангиз. Ҳад ва Таъзир жазоларини аёллар ва эркакларга нисбатан қўллашда қандай фарқлар мавжуд? Олдиндан миннатдорчилик билдираман. Аллоҳ рози бўлсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаддларни (шаръий жазоларни) шубҳали бўлса, қайтаринглар», деганлар.
 Имом Термизий ривоят қилган бошқа бир ҳадисда эса: 
 «Иложи борича мусулмонлардан ҳаддларни қайтаринглар. Бирор йўли топилса, қўйиб юборинглар. Албатта, имом (ҳоким)нинг адашиб афв қилиши адашиб жазо беришидан кўра яхшироқдир», деганлар.
 Ўтган ҳодисаларни ўрганиш жараёнида зинокорни тошбўрон қилиш ҳақида тасаввур ҳосил бўлди. Кўпчилик бўлиб, эркак кишини ўртача тошлар билан тошбўрон қиладилар, аёл кишини эса, аввал кўкрагигача чуқурга кўмиб туриб, сўнгра тошбўрон қиладилар.
 Эркак жиноятчи тик турғазиб, аёл ўтқазиб, дарра урилади. Эркак кишининг қалин кийимлари ечилади. Аёл кишининг қалин кийимлари ечилмайди. Дарра жуда иссиқ ёки жуда совуқ пайтда урилмайди. Шунингдек, жиноятчи боғланиб ёки чўзилтириб қўйилмайди. Баъзи фуқаҳолар юз даррани йигирма даррадан бўлиб-бўлиб, беш кунда урса ҳам бўлади, деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat