Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларнинг уйда кийиниши

13:11 / 23.05.2023 | Abdurahmon | 883

Ассалому алайкум! Ман турмушга чиққанимга 3 йил бўлди. Келин бўлиб тушган уйимиз уй эмас сех яъни ишҳона десаям бўлади. Бизи уйга кўп номаҳрамлар келади. Ман шу номаҳрамларни кўзи манга тушмасин деб чиройли кийимларни киймайман. Аммо эрим ишдан қайтиб келсалар ҳам шу аҳволда юраман. Эрим оҳири бошқа аёлни топиб олишларига сал қолди. Ман энди эрим учун ишдан келишларига чиройли кийиниб бўяниб атирларни сепиб юрибман. Лекин барибир ичимда қўрқув бор. Чунки уйимизда ишчилар кечқурун соат 10 да кетишади. Ҳам қайнотамни олдида ҳам ишчиларни эгаси бўлмиш қайнағамни олдиларида ҳам ҳижолат бўлиб кетяпман. Айтинчи ман бундай ҳолатда эрим учун кийиниб юришим керакми ёки номаҳрамлардан ўзими яшириб юришим керакми? Манга маслаҳат беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз номаҳрамларнинг кўзи тушмайдиган жойда юринг. Агар бунинг имкони бўлмаса, лекин ҳовлингиз катта бўлса, номаҳрамларнинг кўзи тушадиган вақтда уларни ўзига жалб қилмайдиган кийимда бўлишингиз лозим. Эрингиз келганидан сўнг хос ўзи учун безансангиз бўлади. Агар уй тор бўлиб, ҳолат фитнага олиб борадиган даражада бўлиб, эркак-аёл аралаш юрган бўлсангиз бошқа уйга чиқинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat