Ассалому алайкум! Каналда ўқиб қолдим қаср номози ҳақида олдин қаср номози ҳақида ҳич эшитмаган эканман. Саволим шуки мен хозирда бухоро вилда яшаябман эрим бн эримни иши юзасида озимиз андижонданмиз бир йил бир ярим йилда уйга яни андижонга борамиз менҳам нимозимни қаср қилиб оқишим керакми.2 агар қаср қилиб оқиш керак болса ҳозиргача оқиган номозларим нима болади одий ният қилиб оқиганман. 3 қаср қилиб номоз оқиш тартиби ҳақида малумот берселар.
– Ва алайкум ассалом! Сиз Бухорога 15 кундан кўп муддат туришни ният қилиб келганингиз учун у ерда муқим ҳисобланасиз ва намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам!
Ушбу мақолада мусофир ва намозни қаср ўқиш ҳақида батафсил маълумот берилган: https://fiqh.uz/maqola/385