Ассалому алайкум! 1) Намозда инсон яқинда ёдлаган сураларини ўқиса ва оят ташлаб кетишлик ёки баъзи ҳарфларни алмаштириб юборишлик каби хатоларга йўл қўйилса саждаи саҳв қилинадими? 2) Агар саждаи саҳв қилиш керак бўлса лекин уни қилмасдан намозни тугатиб қўйса намоз қайтадан ўқиладими?
– Ва алайкум ассалом! Намознинг фарзи кечиктирилса ёки вожиб тарк қилинса саждаи саҳв қилинади. Сиз айтган ўринларда агар оятнинг маъноси намозни фосид қиладиган даражада бузилса саждаи саҳв эмас намозни қайта ўқиш керак бўлади. Шунинг учун намозларда янги ёдлаган сураларни эмас кўпроқ такрор қилиб, тўғрилигини устоздан текшириб ўтказиб олган суралар ўқилади. Валлоҳу аълам!