Ассалому алайкум! Масалан сиз доставщик сиз, менда доставщикка мухтож клиентлар бор, сизни хизмат хаққингиз 100сўм, лекин мен сизга айтаман: манда заказчиклар бор, уларга доставка хаққи 120сўм деб айтамиз, устидаги 20сўмни ўзимга олиб қоламан десам ва сиз бунга рози бўлсангиз, шу ишимиз халол бўладими? 2. Аллох зинони харом қилган, уйланишга бир қиз топдим, дини диёнати хаммаси ўрнида, лекин мен 2 йилдан кегин уйланмоқчиман (ундан аввал иложи йўқ). Энди у қиз билан гаплашмасам у бошқасига турмушга чиқиб кетиши эхтимоли бор, шундай вазиятта нима қилиш керак?
– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз.
2). То никоҳ ўқилмагунича сизга номаҳрам ҳисобланади ва бунақангиз учрашув ва ёзишмалар ёки телефонда гаплашишлар шаръан ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!