Ассалому алайкум! Мен олий ўқув юртида ўқитувчи бўлиб ишлайман. Халқаро илмий журналларда мақола чиқармоқчиман докторантурага топшириш учун. Лекин мақолани чоп этишни 400-500 доллар ҳаражати бор. Мақолага ҳаммуаллиф сифатида ўз исмларини қўшиш учун пул толашга тайёр инсонлар бор. Агар мен мақола ёзсаму 3-4 кишидан мақолани чоп этиш учун пул йиғиб олсам боладими? Яъни улар мақолани чоп этишдаги ҳаражатларни қоплайди мен мақолани ёзаман. Шу из жоизми? Агар ножоиз бўлса сабаби нима?
– Ва алайкум ассалом! Мақолага қалами тугул қўлини ҳам теказмаган одамларни муаллифлар қаторига қўшиб кўрсатишингиз ёлғон бўлади. Шу билан бирга бу илмнинг таназзулига олиб боради. Ҳар ким ўз илми ва меҳнати билан шаҳодатномаларни қўлга киритиши керак. Валлоҳу аълам!