Аваламбор узр сўримиз устоз совол такрорланаётгани учун. Юқорида "Викф" совдоси ҳақида берилган саволлар тўлиқ берилмагани учун кўнглимиз тўлмади, шунинг учун қайта савол билан мурожат қилмоқдамиз.
Бизнинг шахсий доконимиз ёъқ, шунинг учун ҳаридорларга заказ қилган нарсалари олиб келиб бериб насияга совдо қиламан. Совдани шундай қиламан.
Ҳаридор бирор нарсани айтади мен бориб ўша нарсани олаётганда ҳаридорга қўнғироқ қиламан ва " Сиз айтган нарса шунча екан сизга шунчага тушади" деб. (Мен олган нарсамни 4 дан 1ни қўяман. Масалан 1000000 бўлса 250000 устига қўяман сабаби одамлар ҳарҳил нарса олгани учун, бири қиммат бири арзон нарсалар олгани учун шундай қиламан. ) Кийин у киши рози бўлганларидан кийин, нарсани оламанда у кишига обориб ўша айтган 4 дан 1 қўйган улушимни олдиндан оламан ва қолганини 16 ҳафтага бўлиб ташимиз ва ҳар ҳафта ўша пулимни қолганини олиб бораман.
Бир танишим бу ишинг "Рибо" "Сен олдиндан нарҳ қўяпсан ўша қўйган фойдангни олдиндан олаяпсан ва магазининг ҳам ёъқ" деб кўнглимга шубха солиб қўйдилар. Шунинг учун сизга мурожат қилмоқдаман.
Шу ишим жоизми? Жоиз бўлмаса қай ҳолатда шу ишни қилсам бўлади? (Қимматли ваҳтизни олганим учун мазур тутинг Бегзод)
Бунда сиз ўзингиз сотиб олган нарсани устига чорак миқдорича қўйиб сотган бўласиз. Икки тараф рози бўлса, алдов бўлмаса, жоиз. Дўкони йўқ одам савдо қилмайди, бирор нарсани сотмайди деган гап йўқ. Бу ерда шериклик ҳам йўқ. Сиз насия савдо қилмоқдасиз ва нархнинг тўртдан бирини олдиндан олмоқдасиз.