Ассалому алайкум! 1) Мен онамга 80 минг сўмлар атрофида пул бераман деб қатъий айтдим. Лекин назр қилдим деганимни ёки умуман назрни ният қилганинми эслолмайман. Мен онамга 80 минг беришим вожибми яъни бу назр бўлиб қолдими? 2) Жуда ёмон васвас бўлиб қолганман. Таҳоратни 30-40дақиқа оламан. Ғуслни аал кам 1 соат қиламан. Шунда ҳам кўнглим тўлмайди, охири нафсим малолланиб кетгач тохтатишга мажбур бўламан. Ғусл деса безиллайман, таҳорат деса оғирлик ҳис қиламан, сабаби юқоридаги ҳолат. ғуслни ҳам таҳоратни ҳам қиламан, лекин жуда оғирлик қиляпти. Натижада асабий бўлиб қоляпман. Мени ҳукмим қандай?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу назр эмас.
2). Бу васваса ҳолати ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/671